ва уларда ақлга ўрин йўқ. Фақат аслга алоқадор иккиламчи масалалардагина ақл ишлатиш мумкин». У яна шундай дейди: «Ақлий ва табиий илмлар умматлар ўртасида муштарак. Чунки инсон унга ўз фикрининг табиати орқали йўл топади. Нақлий илмлар эса исломий миллат ва унинг аҳлига хосдир». Кўриниб турибдики, ибн Халдуннинг нақлий илмларни исломий миллатга хослашдан мақсади мисол келтириш учун бўлган. Негаки, ғайриисломий умматларнинг ҳам ўз шариати ва тиллари каби хос нақлий илмлари мавжуд. Ибн Халдуннинг сўзлари у илм билан сақофатни фарқлаганини эмас, балки нақлий илмлар билан ақлий илмларни фарқлаганини кўрсатади. Бу мусулмонлар илм билан сақофатни фарқлаганига далил бўлмайди, балки улар маърифатнинг турларини ажратиб, икки қисмга бўлишганини, лекин маълумотни олиш жиҳатидан эмас, уни ақл йўли билан олинадиган ва нақлий йўл билан олинадиган илмларга ажратишганини билдиради. Бироқ одамлар бугунги кунда маърифатнинг ўртасини ажратиб олиш жиҳатидан фарқлайдилар ва илм деган сўзга «тажриба йўли билан ўрганиладиган нарса» деб ном беришган. Сақофатни эса «тажриба йўлидан бошқача ҳолда олинадиган нарса», деб аташган.
Исломий сақофатИсломий сақофат маърифатдир, уни ўрганишга исломий ақида сабаб бўлган. Бу маърифат исломий ақидани ўз ичига оладиган ва уни ўрганадиган, масалан, тавҳид илми каби, ё исломий ақида устига қурилган фиқҳ, тафсир ва ҳадис каби ёки исломий ақидадан келиб чиққан аҳкомларни тушуниш тақозо қилган, масалан, араб тили, ҳадис истилоҳи ва усул илми каби Исломдаги ижтиҳод талаб қилган маърифат бўладими, фарқи йўқ. Буларнинг барчаси исломий сақофатдир, чунки уни ўрганишга исломий ақида сабаб бўлган.
Расулуллоҳ с.а.в. олиб келган нарсани фақат тушунгандан ва ўргангандан кейингина татбиқ этиш мумкин. Шу боис, Қуръон ва Суннат тақозо этган маърифат вужудга келиб, турли хил исломий маърифатлар пайдо бўлди.
180-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|